وَٱلَّذِينَ جَٰهَدُواْ فِينَا لَنَهۡدِيَنَّهُمۡ سُبُلَنَاۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَمَعَ ٱلۡمُحۡسِنِينَ ٦٩
Бизнинг (йўлимизда) жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир.
Tafsir
Бизнинг розилигимизни истаб курашган зотларни тўғри йўлни топиб олишга муваффақ айлармиз. Албатта. Аллоҳ муҳсинлар билан бирга бўлиб, уларга мадад бериб, тўғри йўлни кўрсатиб туради. Муҳсинлар - ибодатни пухта, тўкис, чиройли бажарадиганлар.