أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا جَعَلۡنَا حَرَمًا ءَامِنٗا وَيُتَخَطَّفُ ٱلنَّاسُ مِنۡ حَوۡلِهِمۡۚ أَفَبِٱلۡبَٰطِلِ يُؤۡمِنُونَ وَبِنِعۡمَةِ ٱللَّهِ يَكۡفُرُونَ ٦٧
Биз уларга Ҳарамни омонлик жойи қилиб қўйганимизни билмабмидилар?! Ҳолбуки, уларнинг атрофида одамлар талон-тарожга учрамоқдалар. Улар ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирурларми?! 24
Izohlar
24 (Макка аҳли Ҳарами Шарифнинг ҳурмати сабабидан омонликда яшар эдилар. Ҳеч ким уларга тегмас, ҳатто ёмон қарамас, балки Ҳарами Шарифнинг юзидан уларни ҳам улуғлар, эҳтиром қилар эдилар. Ҳарамнинг чегарасидан ташқаридагиларни эса, хоҳлаганлар ўлдирар, хоҳлаганлар олиб кетиб, қул қилар ёки молу дунёсини тортиб олар эди.)
Tafsir
Аллоҳ уларни ғарқ бўлишдан қутқариб қолди. Улар эса бу неъматга нонкўрлик қилдилар. Мана энди яна бир неъматни кўра олмаяптилар. Атрофидагилар талон-торожга учраб, қатл қилиниб, асир олиниб, аёллари чўрига, болалари эса қулга айлантирилиб турган бир даврда Биз уларга Ҳарамни жонларини ҳам, молларини ҳам ҳар қандай босқинчиликдан сақлаб турадиган бир тинч-осойишта даргоҳ қилиб бердик. Ўзлари тўқиб олган ботил худоларига ишониб, Аллоҳнинг неъматига шукр қилмасдан куфр келтирадиларми?