Al-'Ankabut surasi, 63-oyat

29:63

وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّن نَّزَّلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَحۡيَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ مِنۢ بَعۡدِ مَوۡتِهَا لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۚ قُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡقِلُونَ ٦٣

Агар улардан: «Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтирган ким?!» деб сўрасанг, албатта, улар: «Аллоҳ», дерлар. Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин!» деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар. 23

Izohlar

23 (Мушрикларга тиллари билан ўзларига қарши далил айтдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, мушриклардан: "Осмондан ёмғир ёғдириб, ўлик ерни яшнатган ким?", деб сўрасангиз: "Аллоҳ", дейишлари аниқ. Эй Пайғамбар, айтинг: "Ўзингизга қарши ҳужжатни келтириб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин". Йўқ! Аслида уларнинг аксари ақл юритмайдилар. Ақл юритганларида эди, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бут-санамларни Аллоҳга шерик қилмаган бўлардилар.