وَتِلۡكَ ٱلۡأَمۡثَٰلُ نَضۡرِبُهَا لِلنَّاسِۖ وَمَا يَعۡقِلُهَآ إِلَّا ٱلۡعَٰلِمُونَ ٤٣
Ушбу мисолларни Биз одамлар учун келтирурмиз. Лекин уларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас. 16
Izohlar
16 (Ҳа, Аллоҳ таоло келтираётган мисолларни ақлли кишиларгина тўла тушуниб етадилар. Ундан ўзларига ибрат оладилар. Ақлсизлар эса, бу мисолларни тушуниш ўрнига Макка мушриклари каби: «Муҳаммаднинг Робби пашша ва ўргимчакни гапириб юрибди», деб масхара қиладилар.)
Tafsir
Бу мисолларни одамлар учун келтирамиз. Токи, улар уйғонсинлар, кўзларини очсинлар, ҳақиқатни кўрсинлар, ҳидоят сари қадам ташласинлар. Уларни Аллоҳнинг шариатидан ва ҳикматларидан хабардор олимларгина етарлича англай оладилар.