إِنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ مِن شَيۡءٖۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٤٢
Албатта, Аллоҳ улар Ўзидан бошқа нима нарсага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У азийз ва ҳакийм Зотдир.
Tafsir
Улар Аллоҳни қўйиб, нималарга ибодат қилаётганларини Парвардигори олам яхши билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмайди. У ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир, ҳар бир тақдирини, ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳакимдир.