Al-'Ankabut surasi, 38-oyat

29:38

وَعَادٗا وَثَمُودَاْ وَقَد تَّبَيَّنَ لَكُم مِّن مَّسَٰكِنِهِمۡۖ وَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَعۡمَٰلَهُمۡ فَصَدَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ وَكَانُواْ مُسۡتَبۡصِرِينَ ٣٨

Ва Од ва Самудни (ҳам ҳалок этдик). Батаҳқиқ, бу сизга уларнинг масканларидан аён бўлиб турибди. Шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатиб, уларни йўлдан тўсди. Ҳолбуки, улар кўриб-билиб тургувчи эдилар.

Tafsir

Шунингдек, Од ва Самуд қавмларини ҳам ҳалок этдик. Од Ҳуднинг қавми, Самуд эса Солиҳнинг қавми. Эй маккаликлар, Ҳазрамавтнинг Ҳижр ва Шиҳр каби шаҳарларидаги ҳувиллаб қолган уй-жойлари уларнинг ҳалокатга учраганларидан дарак бериб турибди. Шайтон уларга қилаётган куфру исёнларини чиройли қилиб кўрсатди ва шу билан уларни йўлдан оздирди. Ҳолбуки, улар ҳақ билан ботилни, залолат билан ҳидоятни ажрата оладиган кўзи очиқ, эсли, ҳушли одамлар эдилар. Шундай бўлишларига қарамай, ҳидоятни қўйиб, кўнгил кўчасига юришни ихтиёр этдилар.