Al-'Ankabut surasi, 36-oyat

29:36

وَإِلَىٰ مَدۡيَنَ أَخَاهُمۡ شُعَيۡبٗا فَقَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱرۡجُواْ ٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَلَا تَعۡثَوۡاْ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُفۡسِدِينَ ٣٦

Ва Мадянга биродарлари Шуъайбни (юбордик). Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, охират кунидан умидвор бўлинг ва ер юзида бузғунчилик ила ҳаракат қилиб юрманг», деди. 13

Izohlar

13 (Шуайб алайҳиссалом ҳам, Иброҳимг алайҳиссаломнин зурриётларидан чиққан араблардандирлар.)

Tafsir

Мадянга биродарлари Шуайб алайҳиссаломни юбордик. Деди: "Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар. Ибодатинглар учун охират кунида бериладиган савобдан умидвор бўлинглар. Ер юзида гуноҳлар қилиш ва уларни кенг ёйиш каби бузғунчиликлар қилманглар".