أَحَسِبَ ٱلنَّاسُ أَن يُتۡرَكُوٓاْ أَن يَقُولُوٓاْ ءَامَنَّا وَهُمۡ لَا يُفۡتَنُونَ ٢
Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этилишларини ўйладиларми? 1
Izohlar
1 (Иймон калимасини оғизда айтиш осон. Ҳар ким ҳам, иймон келтирдим, деб айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак.)
Tafsir
Одамлар "Аллоҳга иймон келтирдик" дейишлари билан айтган гапларининг моҳиятини, уларнинг ҳақиқий мўминми, йўқми эканини аниқлаб берадиган синовларга учрамасдан тек қўйиламиз, деб ўйладиларми? Асло! Иш улар ўйлагандек эмас.