Al-'Ankabut surasi, 17-oyat

29:17

إِنَّمَا تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوۡثَٰنٗا وَتَخۡلُقُونَ إِفۡكًاۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَا يَمۡلِكُونَ لَكُمۡ رِزۡقٗا فَٱبۡتَغُواْ عِندَ ٱللَّهِ ٱلرِّزۡقَ وَٱعۡبُدُوهُ وَٱشۡكُرُواْ لَهُۥٓۖ إِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ ١٧

Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасиз ва уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос. Албатта, Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз сизга ризқ беришга молик эмаслар. Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат ва шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсиз.

Tafsir

Эй мушриклар, сизлар Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва уларни маъбуд бўлишга лойиқ, дея уйдирмалар тўқимоқдасизлар. Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганларингиз сизларга ризқ бера олмайдилар. Бас, ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Зеро, ёлғиз Аллоҳгина ризқ бера олади. Ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар. Берган неъматларига шукр қилинглар. Қиёмат куни ҳисоб бериш ва жазо ёки мукофот олиш учун ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.