وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّبِعُواْ سَبِيلَنَا وَلۡنَحۡمِلۡ خَطَٰيَٰكُمۡ وَمَا هُم بِحَٰمِلِينَ مِنۡ خَطَٰيَٰهُم مِّن شَيۡءٍۖ إِنَّهُمۡ لَكَٰذِبُونَ ١٢
Ва куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Бизнинг йўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарайлик», дерлар. Ҳолбуки, улар аларнинг хатоларидан ҳеч бир нарсани кўтаргувчи эмаслар. Албатта, улар ёлғончилардир.
Tafsir
Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Бизнинг динимизга эргашинглар, гуноҳларингизни биз бўйнимизга оламиз ва улар учун биз жазоланамиз», дерлар. Ҳолбуки, улар мўминларнинг гуноҳларидан бирон нарсани кўтара олгувчи эмаслар. Албатта улар ёлғончидирлар.