Al-Anfal surasi, 5-oyat

8:5

كَمَآ أَخۡرَجَكَ رَبُّكَ مِنۢ بَيۡتِكَ بِٱلۡحَقِّ وَإِنَّ فَرِيقٗا مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ لَكَٰرِهُونَ ٥

Албатта, бу ҳолат, мўминлардан бир гуруҳи ёқтирмаган бўлсалар ҳам, Роббинг сени ҳақ ила уйингдан чиқарганга ўхшайди. 1

Izohlar

1 (Яъни, уйингдан Бадрга уруш қилиш учун чиқарганга ўхшайди. Ушбу икки иш — ўлжани бўлиш ва ғазотга чиқишнинг бир-бирига ўхшашликлари бор. Ўлжа тақсимоти бир гуруҳ мўминларга ёқмаганидек, урушга чиқиш ҳам баъзи бир мўминларга ёқмаган эди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло ўлжаларни тақсимлашдаги келишмовчиликларингиз туфайли бу ишни Аллоҳ ва Пайғамбари алайҳиссаломга ўтказиб қўйганидек, мўминлардан бир гуруҳи ёқтирмасалар-да, сизни мушриклар билан жанг қилиш учун Мадинадан чиқишга буюрган эди.