إِذۡ يَقُولُ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ وَٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ غَرَّ هَٰٓؤُلَآءِ دِينُهُمۡۗ وَمَن يَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِ فَإِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٞ ٤٩
Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлганлар: «Анавиларни дини мағрур қилиб юборди», – дедилар. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир.
Tafsir
Эсланглар! Мунофиқлар ва иймони заифлар: "Анави мусулмонларни дини ғурурлантириб юборди, душманига нисбатан сони ва тайёргарлиги оз бўлса ҳам ғалабага ишоняптилар", дедилар. Улар билмайдиларки, ким ёлғиз Аллоҳга суянса, У Зотнинг мадад бериши ҳақидаги ваъдасига чин дилдан ишонса, Аллоҳ унинг мададкори ва у ҳар қанча заиф бўлмасин, ғалаба қозониши муқаррар. Аллоҳ Ғолибдирки, Ундан юқори ғолиб йўқ. Аллоҳ ҳар бир қадарини, шариатини бир ҳикмат билан қиладиган Зотдир.