Al-Anfal surasi, 19-oyat

8:19

إِن تَسۡتَفۡتِحُواْ فَقَدۡ جَآءَكُمُ ٱلۡفَتۡحُۖ وَإِن تَنتَهُواْ فَهُوَ خَيۡرٞ لَّكُمۡۖ وَإِن تَعُودُواْ نَعُدۡ وَلَن تُغۡنِيَ عَنكُمۡ فِئَتُكُمۡ شَيۡـٔٗا وَلَوۡ كَثُرَتۡ وَأَنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ١٩

Агар орани очишни сўраган бўлсангиз, бас, батаҳқиқ сизга орани очиш келди. Агар тўхтасангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Сизнинг гуруҳингиз қанча кўп бўлса ҳам, сизга ҳеч бир ҳожатингизни чиқара олмас. Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир.

Tafsir

Эй мушриклар, Аллоҳ тажовузкор золимларга Ўз азобини юборишини истаган бўлсангизлар, мана Аллоҳ ўша азобини устингизга юборди. Бу иш сизларга жазо, тақводорларга эса ибрат бўлди. Энди бу ишдан тийилсангиз, ўзингизга яхши бўлади. Аллоҳ сизларга муҳлат бериб, интиқомини тезлаштирмаслиги ҳам мумкин. Шунча ишлардан кейин ҳам яна мўминларга қарши жанг қилмоқчи бўлсангизлар, одам сонининг кўплиги ҳам, ҳарбий тайёргарлигингизнинг катталиги ҳам сизларнинг бирон бир ҳожатингизни раво қила олмайди. Албатта, Аллоҳ мўминларни қўллаб-қувватлайди. Аллоҳ ким билан бирга бўлса, ҳеч ким ундан ғолиб бўла олмас.