فَلَمۡ تَقۡتُلُوهُمۡ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ قَتَلَهُمۡۚ وَمَا رَمَيۡتَ إِذۡ رَمَيۡتَ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ رَمَىٰ وَلِيُبۡلِيَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ مِنۡهُ بَلَآءً حَسَنًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٞ ١٧
Уларни сиз ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. Отган пайтингда, сен отмадинг, балки Аллоҳ отди. Ва мўминларни гўзал синов ила синаш учун (шундай қилди). Албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи Зотдир. 6
Izohlar
6 (Бадр урушида Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом сиқимларига тупроқ олиб, мушриклар томонга «Шаҳатил вужуҳ» (Юзлар қаро бўлсин!) деб отганлари ривоятларда собит. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бу ҳақда шундай ривоят қиладилар: «Бадр куни Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом қўлларини кўтариб: «Эй бор Худоё, агар ушбу жамоа ҳалок бўлса, Ер юзида сенга ибодат қиладиган одам қолмайди...», деб дуо қилдилар. Жаброил келиб у кишига: «Бир сиқим тупроқ олиб, уларнинг юзига қараб от!» деди. Бир сиқим тупроқ олиб, уларга отдилар. Кўзига ва оғзи-бурнига тупроқ кирмаган бирорта ҳам мушрик қолмади. Шундан кейин ортларига қараб қоча бошладилар».)
Tafsir
Эй мўминлар, Бадр жангида мушрикларни ўз куч-қувватингиз билан эмас, Аллоҳнинг мадади билан ўлдирдингиз. Эй Пайғамбар, мушрикларга отганингизда, сиз отмадингиз, балки, Аллоҳ отди. Аллоҳ мўминларни гўзал тарзда синаш учун одам сонлари ҳам, ҳарбий тайёргарликлари ҳам ғанимникидан озроқ бўлишига қарамасдан, уларга ғалаба ато этди. Токи, Аллоҳга шукр қилсинлар. Албатта, Аллоҳ дуойингизни эшитадиган, қилган ишларингизни кўриб-билиб турадиган ва сизларни нима ислоҳ қилишидан хабардор Зотдир.