Al-Anbiya surasi, 75-oyat

21:75

وَأَدۡخَلۡنَٰهُ فِي رَحۡمَتِنَآۖ إِنَّهُۥ مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ ٧٥

Ва Биз уни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, у солиҳлардандир.

Tafsir

Уни қавми йўлиққан азобдан қутқариб, Ўз раҳматимизга олдик. У буйруқларимизни бажарадиган ва тақиқларимиздан тийиладиган солиҳлардандир.