وَنَجَّيۡنَٰهُ وَلُوطًا إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ٱلَّتِي بَٰرَكۡنَا فِيهَا لِلۡعَٰلَمِينَ ٧١
Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун баракали қилган ерга юбордик. 18
Izohlar
18 (Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга ва у кишининг жиянлари Лут алайҳиссаломга нажот берди. Қавмларига етган балодан уларни соғ-саломат олиб қолиб, «оламлар учун баракали қилган ер»га — Шомга юборди. Дарҳақиқат, Шом ери энг баракали ерлардан ҳисобланади. Барча пайғамбарлар ўша жойдан чиққан. У ер муқаддас жой. У юртда Байтул Мақдис жойлашган.)
Tafsir
Уни ва Лутни қутқариб, иккисини Биз пайғамбарларни ўша жойга юбориш ва у ердаги махлуқотларга кўп яхшиликлар ато этиш билан муборак қилган Шомга юбордик.