Al-Anbiya surasi, 68-oyat

21:68

قَالُواْ حَرِّقُوهُ وَٱنصُرُوٓاْ ءَالِهَتَكُمۡ إِن كُنتُمۡ فَٰعِلِينَ ٦٨

Улар: «Уни куйдиринглар! Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, худоларингизга ёрдам беринг!» – дедилар. 17

Izohlar

17 (Яъни, Иброҳимни куйдириб юборишингиз худоларингизга ёрдам бўлади, дедилар. Хуллас, мушриклар катта гулхан ёқиб, Иброҳим алайҳиссаломни ўша гулханга отдилар.)

Tafsir

Ҳужжат билан бас кела олмаганларидан кейин куч ишлатишга ўтдилар. Дедилар: "Иброҳимни ёқинглар. У парчалаб ташлаган бутларингизга ёрдам бериб, уни қаттиқ жазоланглар".