قَالُواْ فَأۡتُواْ بِهِۦ عَلَىٰٓ أَعۡيُنِ ٱلنَّاسِ لَعَلَّهُمۡ يَشۡهَدُونَ ٦١
Улар: «Уни одамлар кўзи олдига олиб келинглар. Шоядки, гувоҳ бўлсалар», дедилар.
Tafsir
Уларнинг катталари дедилар: "Иброҳимни ҳамма одамлар кўрадиган жойга олиб келинглар. Унинг ўз қилмишига иқрор бўлишини ҳамма кўрсин. Ана шунда унинг иқрори ўзига қарши ҳужжат бўлади".