أَمۡ لَهُمۡ ءَالِهَةٞ تَمۡنَعُهُم مِّن دُونِنَاۚ لَا يَسۡتَطِيعُونَ نَصۡرَ أَنفُسِهِمۡ وَلَا هُم مِّنَّا يُصۡحَبُونَ ٤٣
Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худо»лари борми? Улар ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир бўла олмаслар ва Биздан дўстлик топмаслар. 10
Izohlar
10 (Дўстлик топганларида ҳимоямизга ўтишлари мумкин эди. Лекин зинҳор биздан дўстлик топмаслар. Чунки улар бунга муносиб эмаслар. Кофирлар эса, буни ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Қачон ва қаерда сохта худолари уларга ҳомий бўлибди, бирор ёрдам қилибди, яхшилик етказибди?)
Tafsir
Ёки уларни Бизнинг азобимиздан ҳимоя қиладиган худолари борми? Ўша худолари ўзларига ўзлари ҳам ёрдам бера олмайдлир. Ўзларига фойда ҳам келтира олмайдилар, ўзларидан зарарни ҳам даф қила олмайдилар. Ўзига ёрдам бера олмаган бошқага қаёқдан ёрдам берсин! Улар Бизнинг азобимиздан ҳам ҳимоя қилинмаслар.