Al-Anbiya surasi, 42-oyat

21:42

قُلۡ مَن يَكۡلَؤُكُم بِٱلَّيۡلِ وَٱلنَّهَارِ مِنَ ٱلرَّحۡمَٰنِۚ بَلۡ هُمۡ عَن ذِكۡرِ رَبِّهِم مُّعۡرِضُونَ ٤٢

Сен: «Кечаси ва кундузи сизни Роҳмандан ким қўрийди?» – дегин. Йўқ! Улар Роббилари зикридан юз ўгиргувчилардир!

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави азобни шошилтираётганларга айтинг: "Раҳмон сизларга азоб юбориб, ҳалок этадиган бўлса, сизларни кеча-ю кундуз Ундан ким қутқара олади?" Йўқ! Улар Парвардигорларининг насиҳатларини эшитишдан, ҳужжатларини кўришдан юз ўгирувчилардир. Нодонлиги ва калтафаҳмлиги туфайли ҳеч нарсани ўйлаб кўрмайдилар, тафаккур қилмайдилар.