بَلۡ تَأۡتِيهِم بَغۡتَةٗ فَتَبۡهَتُهُمۡ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ رَدَّهَا وَلَا هُمۡ يُنظَرُونَ ٤٠
Йўқ! У уларга тўсатдан келиб, ҳайрату даҳшатга солур. Бас, уни рад қилишга қодир бўлмаслар ва уларга муҳлат ҳам берилмас.
Tafsir
Уларни қаттиқ азоблайдиган бу дўзах олдиндан хабар бериб эмас, тўсатдан келиб қолади. Уни қайтара олмай қоладилар. Уларга тавба қилиб олишлари учун муҳлат ҳам берилмайди.