وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ٣٨
Улар: «Агар содиқ бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур», дерлар.
Tafsir
Қайта тирилишни инкор қиладиган кофирлар шошилтириб: "Эй мусулмонлар, агар рост гапираётган бўлсангизлар, айтинглар-чи, бизга ваъда қилаётганингиз қайта тирилиш қачон бўлади?", дейдилар.