أَمِ ٱتَّخَذُوٓاْ ءَالِهَةٗ مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ هُمۡ يُنشِرُونَ ٢١
Ёки улар ердан худолар тутдилар-у, ўшалар тирилтирадиларми?
Tafsir
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларни ўзларига худо қилиб олдилар. Уларнинг худолари ўликни тирилтира олмайди. Шу ишни эплай олмаган нарсага қандай ибодат қилишар экан-а?!