Al-Anbiya surasi, 101-oyat

21:101

إِنَّ ٱلَّذِينَ سَبَقَتۡ لَهُم مِّنَّا ٱلۡحُسۡنَىٰٓ أُوْلَٰٓئِكَ عَنۡهَا مُبۡعَدُونَ ١٠١

Албатта, Биздан ўзлари учун яхшилик қилинганлар, ана ўшалар ундан(жаҳаннамдан) узоқлаштирилгандирлар. 28

Izohlar

28 (Яъни, Аллоҳнинг мўмин бандалари, Аллоҳ уларга яхшиликни раво кўрган бандалар жаҳаннамдан узоқда бўладилар. Унинг яқинига ҳам келмайдилар.)

Tafsir

Мушриклар: "Ийсо ва ибодат қилинган фаришталар дўзахга кирадилар", дедилар. Бунга жавобан Аллоҳ деди: "Олдин ҳам Аллоҳ билганки, Ийсо алайҳиссалом кабилар бахтли зотлардир. Улар дўзахдан узоқлаштирилурлар".