Al-An'am surasi, 88-oyat

6:88

ذَٰلِكَ هُدَى ٱللَّهِ يَهۡدِي بِهِۦ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۚ وَلَوۡ أَشۡرَكُواْ لَحَبِطَ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٨٨

Ана ўша, Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшани унга йўллар. Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, беҳуда кетар.

Tafsir

Уларга берилган тавфиқ Аллоҳнинг тавфиқидир. Аллоҳ Ўзи истаган бандасига тавфиқ беради. Агар улар Аллоҳга бошқани шерик қилганларида амаллари ҳабата кетган бўлар эди. Чунки ширк солиҳ амални барбод қилади.