Al-An'am surasi, 71-oyat

6:71

قُلۡ أَنَدۡعُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَنفَعُنَا وَلَا يَضُرُّنَا وَنُرَدُّ عَلَىٰٓ أَعۡقَابِنَا بَعۡدَ إِذۡ هَدَىٰنَا ٱللَّهُ كَٱلَّذِي ٱسۡتَهۡوَتۡهُ ٱلشَّيَٰطِينُ فِي ٱلۡأَرۡضِ حَيۡرَانَ لَهُۥٓ أَصۡحَٰبٞ يَدۡعُونَهُۥٓ إِلَى ٱلۡهُدَى ٱئۡتِنَاۗ قُلۡ إِنَّ هُدَى ٱللَّهِ هُوَ ٱلۡهُدَىٰۖ وَأُمِرۡنَا لِنُسۡلِمَ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٧١

Сен: «Аллоҳни қўйиб на фойда, на зарар бера олмайдиган нарсаларга ибодат қиламизми? Худди оғайнилари, бу ёққа кел, деб ҳидоятга чақириб турган бўлса ҳам, шайтон адаштириб, ер юзида ҳайрон бўлиб қолганга ўхшаб, Аллоҳ бизни ҳидоятга солгандан кейин орқамизга қайтамизми?» – деб айт. Сен: «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқий ҳидоятдир. Оламларнинг Роббига таслим бўлишга амр қилинганмиз», – деб айт. 22

Izohlar

22 (Булар эътиқодда, ибодатда, ихлосда, таслимда, розилик тилашда ва амрни адо этишда турли нарса ва шахсларни Аллоҳга шерик қиладиганларга айтиладиган гаплардир. Бу хитоб уларнинг виждон ва ақлларига очиқчасига мурожаатдир.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: «Аллоҳни қўйиб, бизга фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган бутларга ибодат қиламизми? Худди дўстлари, бу ёққа кел, деб ҳидоятга чақириб турган бўлса ҳам уларга қулоқ солмай, шайтоннинг гапига кириб, йўлдан адашиб, ҳайрону саргардон юрган кимсага ўхшаб, бизни Аллоҳ ҳидоят қилганидан кейин ҳам яна ортимизга қайтиб, иймондан юз ўгирамизми, муртад бўламизми?» Эй Пайғамбар, айтинг: «Аллоҳнинг ҳидоятигина чин ҳидоятдир. Аллоҳ бизни Уни ягона деб билиш ва ёлғиз Унгагина ибодат қилишга буюрган. У барча оламлар Парвардигоридир".