لِّكُلِّ نَبَإٖ مُّسۡتَقَرّٞۚ وَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ ٦٧
Ҳар бир хабарнинг ўз вақти бор. Тезда буни биласизлар», деб айт. 19
Izohlar
19 (Кофирлар Қуръонни ёлғонга чиқармоқдалар. Аммо бу билан у ёлғонга айланиб қолмайди. Чунки ҳақиқий баҳо берувчи Зот «Ҳолбуки, у ҳақдир», демоқда.)
Tafsir
Ҳар бир хабарнинг ўз ўрни, маскани, ибтидоси-ю интиҳоси бор. Қайтиб борар жойингиз ва оқибатингиз ҳақидаги хабар ҳам шу хабарлар жумласидандир. Уни яқинда, Қиёмат куни қайта тирилган пайтингизда билиб оласизлар.