وَهُمۡ يَنۡهَوۡنَ عَنۡهُ وَيَنۡـَٔوۡنَ عَنۡهُۖ وَإِن يُهۡلِكُونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمۡ وَمَا يَشۡعُرُونَ ٢٦
Ва улар (одамларни) ундан қайтарурлар ва ундан узоқлашурлар. Улар сезмаган ҳолларида ўзларини ҳалок қилурлар, холос.
Tafsir
Улар одамларни Пайғамбарга иймон келтиришдан қайарадилар, ўзлари ҳам ундан узоқлашадилар. Ўзлари ҳам фойдаланмайдилар, бошқаларни ҳам фойдаланишига қўймайдилар. Бу ишлари билан улар фақат ўзларини ҳалокат чоҳига отадилар. Улар қилаётган ишлари ҳалокатга олиб боришини ўзлари билмайдилар.