وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّنِ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَوۡ كَذَّبَ بِـَٔايَٰتِهِۦٓۚ إِنَّهُۥ لَا يُفۡلِحُ ٱلظَّٰلِمُونَ ٢١
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарганлардан ҳам кўра золимроқ кимса борми? Албатта, золимлар нажот топмаслар.
Tafsir
Аллоҳга бошқа бировни ёки нарсани шерик қилиб, унга ҳам сиғинган ёки Аллоҳнинг пайғамбарига нозил қилган оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ одам йўқ. Бундай золимлар тавба қилмасалар, ҳеч қачон нажот топмаслар.