وَهُوَ ٱلۡقَاهِرُ فَوۡقَ عِبَادِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡحَكِيمُ ٱلۡخَبِيرُ ١٨
У бандалари устидан ғолибдур. У ҳикмат эгаси ва ҳар бир нарсадан хабардордир.
Tafsir
У ҳар жиҳатдан Ғолиб, Олий ва Буюкдирки, ҳамма бандалари Унинг қошида хордир. Ҳеч ким Уни енголмас. Ҳеч бир иш уни қийин аҳволга солиб қўёлмас. Ҳамма унга бўйсунар. Ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ бандалари устида Ўзига хос мақомдадир. У яратиши, бошқариши ва ҳукм чиқаришида ҳар бир ишни ҳикмат билан қиладиган Зотдир. У ҳар нарсадан Огоҳдирки, бирон нарса Ундан яширин бўла олмас.