قُلۡ إِنَّنِي هَدَىٰنِي رَبِّيٓ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ دِينٗا قِيَمٗا مِّلَّةَ إِبۡرَٰهِيمَ حَنِيفٗاۚ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ١٦١
Сен: «Албатта, Мени Роббим тўғри йўлга — рост динга — тўғриликка мойил Иброҳим миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаган эди», – деб айт!
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави ҳақни ёлғонга чиқараётган мушрикларга айтинг: "Парвардигорим мени тўғри йўлга бошлаб қўйган. У дунё ва охират манфаатлари устига қурилган дин йўлидир. У ҳақ тарафида турган ва мушриклардан бўлмаган Иброҳим миллатидир".