Al-An'am surasi, 154-oyat

6:154

ثُمَّ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ تَمَامًا عَلَى ٱلَّذِيٓ أَحۡسَنَ وَتَفۡصِيلٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ لَّعَلَّهُم بِلِقَآءِ رَبِّهِمۡ يُؤۡمِنُونَ ١٥٤

Яна Мусога ҳам китобни, яхшилик қилганга (неъмат) батамом бўлиши учун, ҳар бир нарса батафсил бўлиши учун, ҳидоят ва раҳмат бўлиши учун бердик. Шоядки, улар Роббиларига рўбарў бўлишларига иймон келтирсалар.

Tafsir

Мазкур хабарлардан кейин Биз Мусога унинг қилган пухта амалини муносиб тақдирлаш, динида керакли бўлган ҳар бир нарсани баён қилиб бериш, ҳаққа ундаш ва марҳамат кўрсатиш тарзида Тавротни берганимиз ҳақида хабар берурмиз.