Al-An'am surasi, 147-oyat

6:147

فَإِن كَذَّبُوكَ فَقُل رَّبُّكُمۡ ذُو رَحۡمَةٖ وَٰسِعَةٖ وَلَا يُرَدُّ بَأۡسُهُۥ عَنِ ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ ١٤٧

Агар сени ёлғончига чиқарсалар: «Роббингиз кенг раҳмат соҳибидир, аммо Унинг азоби жиноятчи қавмлардан қайтарилмас», – деб айт.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз тарафидан олиб келган хабарингизга ишонмасдан, сизни ёлғончига чиқарадиган бўлсалар, уларни қизиқтириш учун шундай деб айтинг: "Парвардигорингиз бепоён марҳамат соҳибидир. Сизларга тез азоб юбормасдан, муҳлат бериб тургани ҳам ўша марҳаматининг бир кўринишидир". Энди уларни огоҳлантириб шундай деб айтинг: "У Зотнинг азобини гуноҳу маъсиятлар содир этган қавмдан ҳеч кимса даф қила олмас".