قُل لَّآ أَجِدُ فِي مَآ أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَىٰ طَاعِمٖ يَطۡعَمُهُۥٓ إِلَّآ أَن يَكُونَ مَيۡتَةً أَوۡ دَمٗا مَّسۡفُوحًا أَوۡ لَحۡمَ خِنزِيرٖ فَإِنَّهُۥ رِجۡسٌ أَوۡ فِسۡقًا أُهِلَّ لِغَيۡرِ ٱللَّهِ بِهِۦۚ فَمَنِ ٱضۡطُرَّ غَيۡرَ بَاغٖ وَلَا عَادٖ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ١٤٥
«Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёхуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилган бўлса (ҳаромдир). Бас, киши музтар бўлиб, маза талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолида (истеъмол қилса), албатта, Роббинг мағфират қилгувчи ва раҳимли Зотдир», – деб айт. 56
Izohlar
56 (Яъни, сиз ҳаром деб атаган нарсаларнинг бирортасини ҳам Аллоҳ ҳаром қилгани йўқ. Бу нарсаларни сиз ўзингизча ҳаром деб юрибсиз. Аллоҳ таоло менга ваҳий юбориб, нима ҳалол, нима ҳаром эканини баён қилди.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Аллоҳ менга ҳаромлигини ваҳий қилган нарса ўлимтик ё оққан қон ёки тўнғиз гўшти ёхуд Аллоҳдан бошқанинг, масалан, бутларнинг номи айтиб сўйилган жонивордир. Ким ўта очқаб кетганидан мажбур бўлиб қолгани туфайли лаззатланишни кўзламасдан, зарурат ҳаддидан ошмасдан еса, унга гуноҳ йўқ". Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз мажбур бўлиб қолган одамни кечирар ва унга раҳм қилар.