يَسۡـَٔلُكَ ٱلنَّاسُ عَنِ ٱلسَّاعَةِۖ قُلۡ إِنَّمَا عِلۡمُهَا عِندَ ٱللَّهِۚ وَمَا يُدۡرِيكَ لَعَلَّ ٱلسَّاعَةَ تَكُونُ قَرِيبًا ٦٣
Одамлар сендан соат (қиёмат) ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айт. Недан билурсан, эҳтимол, ўша соат яқиндир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, мушриклар ва яҳудийлар сиздан ўзларича сизни мот қилиб қўйши учун Қиёмат ҳақида сўраб: "У қачон бўлади?" дейдилар. Уларга айтинг: "Қиёмат қачон бўлишини билиш Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен бу борада ҳеч нарсани билмайман". Эй Пайғамбар, сиз қаёқдан ҳам билардингиз, эҳтимол қиёмат бўлишига яқин қолгандир.