Al-Ahzab surasi, 46-oyat

33:46

وَدَاعِيًا إِلَى ٱللَّهِ بِإِذۡنِهِۦ وَسِرَاجٗا مُّنِيرٗا ٤٦

Ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик. 20

Izohlar

20 (Ушбу оятда Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг тўртта вазифалари ва битта сифатлари зикр қилинмоқда. Ҳа, Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом жоҳилият зулматларидаги нурли чироқдирлар. Турли зулматлар ичида йўлини топа олмай, уриниб-суриниб юрган кишиларни Исломнинг ёруғ йўлига бошловчи нурли чироқдирлар.)

Tafsir

Сизни Аллоҳнинг амри ила У Зотга тавҳид узра ибодат қилишга ва итоат этишга даъватчи қилиб юбордик. Сизни ҳар бир ҳидоят излаган одам учун унинг йўлини ёритиб берадиган чироқ қилиб юбордик.