إِنَّ ٱلۡمُسۡلِمِينَ وَٱلۡمُسۡلِمَٰتِ وَٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ وَٱلۡقَٰنِتِينَ وَٱلۡقَٰنِتَٰتِ وَٱلصَّٰدِقِينَ وَٱلصَّٰدِقَٰتِ وَٱلصَّٰبِرِينَ وَٱلصَّٰبِرَٰتِ وَٱلۡخَٰشِعِينَ وَٱلۡخَٰشِعَٰتِ وَٱلۡمُتَصَدِّقِينَ وَٱلۡمُتَصَدِّقَٰتِ وَٱلصَّٰٓئِمِينَ وَٱلصَّٰٓئِمَٰتِ وَٱلۡحَٰفِظِينَ فُرُوجَهُمۡ وَٱلۡحَٰفِظَٰتِ وَٱلذَّٰكِرِينَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱلذَّٰكِرَٰتِ أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُم مَّغۡفِرَةٗ وَأَجۡرًا عَظِيمٗا ٣٥
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар — ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир.
Tafsir
Аллоҳ таоло тоат билан ўзини камтар тутадиган, Аллоҳни тан оладиган, Аллоҳга итоат этадиган, иймонида ҳам, гап-сўзида ҳам садоқатини кўрсатиб берадиган, тоат бобида ҳам, гуноҳдан тийилиш бобида ҳам, синов онида ҳам сабр қиладиган, фарзу нафл садақаларни берадиган, фарзу нафл рўзаларни тутадиган, номаҳрамлардан авратларини яшириб, зинога олиб борадиган ҳолатлардан ўзини олиб қочадиган, дилида ҳам, тилида ҳам, яширин ҳам, ошкора ҳам Аллоҳни кўп эслайдиган эркак ва аёллар учун қиёмат кунида бир буюк савоб тайёрлаб қўйган. У - жаннатдир.