قُلۡ مَا كُنتُ بِدۡعٗا مِّنَ ٱلرُّسُلِ وَمَآ أَدۡرِي مَا يُفۡعَلُ بِي وَلَا بِكُمۡۖ إِنۡ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰٓ إِلَيَّ وَمَآ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٞ مُّبِينٞ ٩
Сен: «Мен биринчи Пайғамбар эмасман, менга ва сизларга нима қилинишини билмасман. Фақат, ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашурман. Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос», деб айт.
Tafsir
Эй пайғамбар, сизнинг пайғамбарлигингизни тан олмай, ўзингизни ёлғончига чиқараётган анави мушрикларга айтинг: "Мен Аллоҳ юборган биринчи пайғамбар эмасманки, бу қадар ажаблансангизлар. Мендан олдин ҳам жуда кўп пайғамбарлар ўтган-ку. Аллоҳ менга нима қилишини ҳам, сизларга нима қилишини ҳам билмайман. Мен ўзимга юборилган ваҳийгагина эргашаман. Ҳар бир гапим, ҳар бир ишим ваҳийга мувофиқ бўлади. Мен сизларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган бир огоҳлантирувчиман, холос".