Al-Ahqaf surasi, 25-oyat

46:25

تُدَمِّرُ كُلَّ شَيۡءِۭ بِأَمۡرِ رَبِّهَا فَأَصۡبَحُواْ لَا يُرَىٰٓ إِلَّا مَسَٰكِنُهُمۡۚ كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡمُجۡرِمِينَ ٢٥

У, Роббисининг амри ила ҳар бир нарсани вайрон қилур. Бас, масканларидан бошқа нарса кўринмай қолди. Жиноятчи қавмларни шундоқ жазолармиз. 11

Izohlar

11 (Од қавмига юборилган шамол алоҳида азоб шамоли эди. У Аллоҳнинг амри ила нимага тегса, вайрон (ҳалок) қилиши керак эди.)

Tafsir

Аллоҳнинг амри ила ҳамма нарсани вайрон қилур. Бас, ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Фақат яшаган уйларигина кўзга ташланиб, бу ерларда кимлардир яшаб ўтганини билдириб турарди. Куфру маъсиятларида саркашлик билан тураверадиган жиноятчиларни мана шундай жазолаймиз.