وَمِن قَبۡلِهِۦ كِتَٰبُ مُوسَىٰٓ إِمَامٗا وَرَحۡمَةٗۚ وَهَٰذَا كِتَٰبٞ مُّصَدِّقٞ لِّسَانًا عَرَبِيّٗا لِّيُنذِرَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُحۡسِنِينَ ١٢
У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу (Қуръон) эса, араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга башорат китобидир. 5
Izohlar
5 (Қуръон ўзидан аввалги китобларда, жумладан, Тавротда келган ақида аслини, илоҳий йўлни, дину диёнатни тасдиқлайди.)
Tafsir
Қуръондан олдин Таврот келган. Аллоҳ уни Мусо алайҳиссаломга нозил қилган. У ҳаққа эргашадиганлар учун пешво, Бани Исроил орасидаги унга иймон келтириб, йўриқларига юрган кишиларга раҳмат бўлган. Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръон эса ўзидан олдин келган китобларни тасдиқлаб, куфру маъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимларни азобдан огоҳлантириб, Яратувчиси билан ҳам, махлуқотлар билан ҳам гўзал алоқада бўлган муҳсинларга хушхабар бўлиб, араб тилида келган.