۞ أَفَلَا يَعۡلَمُ إِذَا بُعۡثِرَ مَا فِي ٱلۡقُبُورِ ٩
У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда.
Tafsir
Дунё ҳаётига алданган инсон билмайдимики, Аллоҳ таоло қабрлардаги ўликларни қайта тирилтириб, ҳисоб ва жазо учун ер остидан чиқарганида ҳолат у ўйлагандай бўлмайди-ку!