فَتَوَلَّ عَنۡهُمۡ فَمَآ أَنتَ بِمَلُومٖ ٥٤
Улардан юз ўгир. Бас, сен маломатга қолувчи эмассан. 4
Izohlar
4 (Пайғамбарнинг вазифаси Аллоҳнинг амрини етказиш. У зот бу ишни ўз ўрнида адо этдилар. Мушриклар гапга кирмадилар, Пайғамбар алайҳиссалом улардан юз ўгирсалар, у зотга маломат йўқ.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави ҳақни ноҳаққа чиқарувчилардан юз ўгираверинг. Энди сиз айбдор эмассиз, маломат қилинмайсиз. Чунки сиз рисолатни етказиб, ўз бурчингизни бажариб бўлдингиз.