Adh-Dhariyat surasi, 43-oyat

51:43

وَفِي ثَمُودَ إِذۡ قِيلَ لَهُمۡ تَمَتَّعُواْ حَتَّىٰ حِينٖ ٤٣

Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга: «Вақтинчалик маза қилиб туринглар», дейилган вақтда...

Tafsir

Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми Самуд қабиласида ҳам аламли азобдан қўрқадиганлар учун ибрат бор. Ўшанда уларга: "Ажалларингиз етгунига қадар ҳаётинглардан фойдаланиб тураверинглар", дейилганди.