Adh-Dhariyat surasi, 41-oyat

51:41

وَفِي عَادٍ إِذۡ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلرِّيحَ ٱلۡعَقِيمَ ٤١

Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик. 2

Izohlar

2 (Одатда, шамол ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Од қавмига келган шамол эса уларга ёмғир эмас, бало-офат, ҳалокатни олиб келган, шунинг учун унинг туғмас, яъни бефойда деб сифатланяпти.)

Tafsir

Ҳуд қавми Од қабиласида ҳам аламли азобдан қўрқадиганлар учун ибрат бор. Ўшанда уларга ёмғири ҳам бўлмаган, дарахтни ҳам урчитмайдиган, бирон баракаси ҳам йўқ бўронни юборгандик.