فَتَوَلَّىٰ بِرُكۡنِهِۦ وَقَالَ سَٰحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونٞ ٣٩
У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «(Мусо) сеҳргар ёки мажнундир», деди.
Tafsir
Фиръавн ўзининг куч-қудрати ва лашкарига ишониб, ҳақдан юз ўгирди. Мусо алайҳиссалом ҳақида эса: "У одамларни сеҳрлайдиган сеҳргар ёки ақлини ишлатмасдан гапираверадиган телба", деди.