إِذۡ دَخَلُواْ عَلَيۡهِ فَقَالُواْ سَلَٰمٗاۖ قَالَ سَلَٰمٞ قَوۡمٞ مُّنكَرُونَ ٢٥
Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у «Салом, нотаниш қавмлар», деди.
Tafsir
Улар Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига кириб: "Салом", дедилар. Иброҳим алайҳиссалом уларнинг саломига алик олиб: "Салом", деди. Ичида эса: "Булар ким бўлди экан? Нотаниш одамлар-ку", деди.