أَهُمۡ خَيۡرٌ أَمۡ قَوۡمُ تُبَّعٖ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ أَهۡلَكۡنَٰهُمۡۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ مُجۡرِمِينَ ٣٧
Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар. 8
Izohlar
8 («Туббаъ» Яман подшоҳларининг лақабидир. Араблар ичида уларнинг довруғи кенг тарқалган эди.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётган шу мушриклар қудратлироқми ёки Туббаъ қавми ва ундан олдин ўтган Од, Самуд қавмларими? Ҳаммасини ҳалок этгандик. Дарҳақиқат, улар жиноятчилар эдилар.