Yusuf surasi, 55-oyat

12:55

قَالَ ٱجۡعَلۡنِي عَلَىٰ خَزَآئِنِ ٱلۡأَرۡضِۖ إِنِّي حَفِيظٌ عَلِيمٞ ٥٥

У: «Мени ернинг хазиналари устига қўй. Албатта, мен муҳофаза қилувчи ва билувчиман», – деди. 27

Izohlar

27 (Юсуф алайҳиссалом подшоҳга, мен хазинани қандай муҳофаза қилиш — сақлаш ва уни қандай тасарруф қилишни билувчиман, дедилар. Туш таъбирига кўра, Миср ўлкаси келажакда худди шундай сифатларни мужассам қилган одамга муҳтож эди.)

Tafsir

Юсуф подшоҳга деди: "Мени Миср еридаги мол-дунё ва озиқ овқат омборларига масъул қилиб қўй. Чунки мен ишончли сақлаб берувчиман ва шу ишнинг билимдониман".