Yusuf surasi, 33-oyat

12:33

قَالَ رَبِّ ٱلسِّجۡنُ أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا يَدۡعُونَنِيٓ إِلَيۡهِۖ وَإِلَّا تَصۡرِفۡ عَنِّي كَيۡدَهُنَّ أَصۡبُ إِلَيۡهِنَّ وَأَكُن مِّنَ ٱلۡجَٰهِلِينَ ٣٣

У: «Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир, бу(аёл)ларнинг макрини мендан Ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан», – деди.

Tafsir

Юсуф алайҳиссалом Парвардигорига муножот қилиб, шундай деди: "Парвардигорим, мен учун зино қилишдан кўра қўрқинчли зиндон яхшироқ. Уларнинг найрангларини мендан нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, талабларини қондириб, нодонлардан бўлиб қолурман".