Yusuf surasi, 13-oyat

12:13

قَالَ إِنِّي لَيَحۡزُنُنِيٓ أَن تَذۡهَبُواْ بِهِۦ وَأَخَافُ أَن يَأۡكُلَهُ ٱلذِّئۡبُ وَأَنتُمۡ عَنۡهُ غَٰفِلُونَ ١٣

У: «Уни олиб кетишингиз мени хафа қилади. Сиз ундан ғофил қолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», – деди. 7

Izohlar

7 (Уни сизларга ишониб, қўшиб юбора олмайман, деган маънодаги сўзни юмшоқроқ қилиб айтдилар.)

Tafsir

Яъқуб ўғилларига деди: "Уни олиб кетишинглар мени хафа қилади. Унинг фироқига чидай олмайман. Сизлар бепарво бўлиб, уни бўри еб кетишидан қўрқаман".